"Реал" ҳужумчиси Мадриднинг бошқа бир жамоасига ўтмоқда

“Реал” клуби ҳужумчиси Рауль де Томас тез орада Мадриднинг бошқа бир жамоасига ўтади.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда 23 ёшли испаниялик футболчини "Райо Вальекано" ижарага олади.

Айтиш лозимки, Томас учун "Райо Вальекано" бегона эмас. Боиси, у ўтган мавсумни ҳам айнан мана шу жамоада ижара асосида ўтказган ва 32та ўйинда 24та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!