"Реал" суперҳужумчисини сотишга рози бўлди
Ўтган йили ёзда "Ювентус"дан "Реал"га қайтган испаниялик суперҳужумчи Альваро Мората мадридликлар таркибида асосий ҳужумчига айлана олмади. Бош мураббий Зинедин Зидан испан ҳужумчисидан кўра ўз ҳамюрти Карим Бенземага кўпроқ ишонч билдирмоқда.
"Реал" президенти Флорентино Перес истеъдодли ҳужумчини захирада сақлашдан кўра, бошқа жамоага трансфер қилиб, мўмай даромад орттиришга қарор қилди. Мадрид клуби раҳбарияти 60 миллион евро эвазига Моратани бошқа клубга қўйиб юборади.
Альваро Моратага "Челси" ва "Арсенал" жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Арсенал" раҳбарияти 24 ёшли суперҳужумчи учун 51 миллион фунт стерлинг таклиф қилишини маълум қилган.

Мората жорий мавсумда Ла лигада 13 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол урди.

Фикрлар