"Реал" уругвайлик футболчи билан музокаралар ўтказмоқда
Уругвай ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Хосе Луис Родригес “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Ушбу имконият август охирида пайдо бўлди. Ҳозир агентим “Реал” билан музокаралар ўтказмоқда. Умид қиламанки тез орада биз келишувга эришамиз”, - дейди Родригес.
Маълумот учун, Родригес Уругвайнинг "Данубио" клуби шарафини ҳимоя қилади. У ушбу клуб сафида жами 51та ўйинда иштирок этган.
Фикрлар