
"Реал" – "Атлетико" ўйинига 1600 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари жалб этилади
Бугун Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Реал» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги Мадрид дербисида 1600 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари фаолият юритишади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Учрашув юқори хавф туркумида баҳоланмоқда. Шу боис Испания пойтахти ҳокимияти ушбу учрашувга қўшимча кучларни жалб этишга қарор қилган. «Сантьяго Бернабеу»да бўладиган ўйинга эса 77 минг мухлис ташриф буюриши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Атлетико” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.
Фикрлар