“Реал”нинг собиқ футболчиси 8 кундан сўнг янги жамоасини тарк этди

Италиялик ҳужумчи Антонио Кассано бундан бир неча кун олдин “Верона” жамоаси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Gazette dello Sport нашри хабарига кўра, Кассано жамоани тарк этмоқчи ва буни бугун махсус матбуот анжуманида эълон қилади.

Ушбу манбанинг таъкидлашича, унинг янги жамоасидан кетишига оилавий масалалари сабабдир. У фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.

Италия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби собиқ футболчиси Якунланган мавсумда футболчи “Сампдория” клуби раҳбарияти билан келиша олмагани сабаб, бирорта баҳсда майдонга тушмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!