Рэмсининг "Ювентус" билан шартномаси шартлари маълум бўлди

Аарон Рэмси тез орада “Арсенал”ни тарк этиб, фаолиятини “Ювентус”да давом эттиради.

Яқинда Турин клуби раҳбарияти “Ювентус”нинг ушбу футболчига қизиқаётганлиги ҳақида маълум қилган эди. “Кекса синьора” бир мавсум учун футболчига 6.5 млн евро миқдорида маош беришга тайёр. Агар у 50% ўйинларда иштирок этадиган бўлса, яна 500 минг евро қўшилади. Агар Рэмси 70% ўйинда қатнашса, яна шунча қўшилади.

Шунингдек, “Ювентус” футболчининг трансферини январда расмийлаштирмоқчи. Бунинг учун туринликлар 5 млн евро тўлашга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!