Римда мухлислар ўртасида пичоқбозлик бўлди
Римда УЕФА Европа лигаси 1/16 финал босқич дастлабки баҳсидан ўрин олган “Лацио” ҳамда “Севилья” клублари ўртасидаги ўйиндан олдин мухлислар ўртасида жанжал келиб чиқди.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра тўқнашувда пичоқбозлик содир бўлган ва натижада 5та мухлис шифохонага ётқизилган. Уларнинг 3таси испаниялик, 1таси англиқлик ва яна 1таси АҚШлик. Икки нафар ишқибознинг ахволи оғир эканлиги айтилмоқда. Қолган уч нафари эса ўрта даражада жароҳатланган.
Юқоридаги тартибсизликда 40 нафарга яқин мухлис иштирок этгани айтилмоқда. Маҳаллий полиция айни дамда ушбу вазиятни ўрганмоқда.
Фикрлар