Роббен: Ёш мен учун аҳамиятсиз
Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Арьер Роббен ёшининг катталиги унинг интилишларига асло таъсир ўтказмаслигини айтди.
“Ёш аҳамиятга эга эмас. Ҳисларим, интилишларим доим мен билан бирга. Шунинг учун ҳам чемпионатнинг илк турида "Хоффенхайм"га қарши мени асосий таркибда майдонга туширишмаганидан жаҳлим чиқди”, - дейди 34 ёшли голландиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Роббенинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар тузилган.
Фикрлар