"Рома" етакчиси учун АПЛ грандлари курашишади

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер мавсум сўнггида жамоасини ўзгартириши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли туркиялик футболчига АПЛ грандлари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Тахминий нархи 40-50 миллион евро дея баҳоланаётган футболчи учун «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Тоттенхэм» клублари кураш олиб боришади.

Шунингдек Ундер “Рома” билан ҳам янги шартнома имзоланиши мумкин. Гарчи унинг амалдаги келишуви ниҳоясига етишига яна 4 йил бўлсада, у жамоанинг энг кам маош олувчилари футболчиларидан бири ҳисобланади ва янги шартнома эса унинг маоши ошишига хизмат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!