"Рома" футболчиси учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди
"Рома" ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер учун даъвогарлар қаторига яна бир гранд клуб қўшилди.
The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли туркиялик футболчи учун Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлади. “Шпорлар” бунинг учун римликларга 58 млн евродан таклиф қилишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Ундер учун шунингдек "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Бавария", "Атлетико", "Манчестер Сити" ҳамда "Барселона" каби грандлар ҳам кураш олиб боришмоқда.
Маълумот учун, Ундер жорий мавсум “Рома” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар