"Рома" ҳимоячиси "Реал"га ўтиши ҳақидаги хабарларни инкор этди

Римнинг "Рома" клуби ҳимоячиси Костас Манолас ўзининг "Реал" билан музокаралар ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

“Мен “Реал”дан ҳеч ким билан гаплашмадим. Билмадим бу хабар қаердан пайдо бўлди. Лекин бу ҳақда ОАВларда жуда кўп хабарлар тарқалди. Бироқ, ишонтириб айтаманки мен ҳеч қандай клуб билан алоқага чиққаним йўқ”, - дейди грециялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!