“Рома” хавбеки янги мавсумни “Фиорентина”да ўтказадиган бўлди
Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Жерсон Сантос янги мавсумни “Фиорентина” сафида ўтказадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “бинафшаранглилар” 21 ёшли футболчини “бўрилар”дан келгуси йилнинг ёзига қадар ижарага олишган.
Маълумот учун, Сантос ўтган мавсум “Рома” сафида жами 31та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар