Роналдо Роналдуни барча даврларнинг рамзий терма жамоасига киритмади (+фото)

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо барча даврлар ва халқлар футболчиларидан иборат жаҳон терма жамоасини тузиб чиқди, дея хабар беради AS нашри.

Қизиғи шундаки, барча давр юлдузларининг ушбу терма жамоасига португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду киритилмаган, бироқ энг яхши 11 нафар футболчилар орасида аргентиналик Лионель Месси бор.

Роналдонинг мазкур терма жамоасидан уч нафар бразилиялик футболчи ўрин олган. Улар ҳимоячи Кафу ва Роберто Карлос, ва шунингдек ҳужумчи Пеле.

Тўлиқ терма жамоа қуйидагича кўриниш ҳосил қилган:

Жанлуижи Буффон (дарвозабон), Кафу, Фабио Каннаваро, Паоло Мальдини, Роберто Карлос, Диего Марадона, Андреа Пирло, Зинедин Зидан, Лионель Месси, Пеле, Роналдо.

ronaldo_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!