Роналду Анчелотти билан нега учрашди?

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Криштиану Роналду  ўзининг “қироллик клуби”даги собиқ устози Карло Анчелотти билан учрашди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик футболчи тажрибали мутахассисдан Италия футболи ҳақида суҳбатлашган. Ўз навбатида Анчелотти Роналдунинг “Ювентус”га ўтишини ижобий баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналду “Ювентус”дан йилига 30 млн евро маош олиши ва 7-рақамда тўп суриши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)