Роналдусиз қолган "Реал" бугун ғалаба қозона оладими?

Бугун Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 2018/19 йилги мавсум илк турида ўз майдонида “Хетафе”ни қабул қилади.

Эътиборлиси, “қироллик клуби” ўзининг етакчи ҳужумчиси Криштиану Роналдуни “Ювентус”га сотиб юборгач, сўнгги 9 йил ичида мавсумни усиз бошлайдиган бўлди. Эслатиб ўтиш лозимки, португалиялик футбол юлдузисиз ўнаган мадридликлар ўтган ҳафта УЕФА Суперкубогида ҳамшаҳарлари "Атлетико"га имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Қуйида ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

"Реал" Мадрид – "Хетафе"

Стадион: "Сантьяго Бернабеу" (Мадрид, Испания)

Бошланиш вақти: 01:15

Бош ҳакам: Хавьер Эстрада Фернандес (Лерида)

"Реал": Навас – Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Каземиро, Кроос, Иско, Асенсио, Бэйл, Бензема.

"Хетафе": Сория – Д.Суарес, Даконам, Гонсалес, Антунеш, Максимович, Арамбарри, Портильо, Ндиайе, Родригес, Молина.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!