Россия делегациясининг Олимпиададаги иштироки юзасидан чекловлар эълон қилинди

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) келаси ой Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларида россиялик спортчиларнинг чекловлари юзасида белгиланган қоидаларни эълон қилди. Ушбу қоидаларга кўра, мамлакат спортчилари, аввало, ХОҚнинг чиқарган қоидаларини ҳурмат қилиши ва унга бўй суниши кераклиги таъкидланган. 

  • Рус спортчилари мусобақада ХОҚ байроғи остида иштирок этади ва олтин медаль олгудек бўлишса, ХОҚнинг мадҳияси янграйди. 
  • Атлетлар ва делегация аъзолари  Россия Федерациясининг давлат рамзларини Олимпия объектлари ичида кўтариб юришлари, ижтимоий фаолликлар орқали намойишлари қилиши қатъиян таъқиқланади. Байроқлардан фақат мухлислар трибуналарда фойдаланишлари мумкин. 

Шунингдек, бир қатор майда қонунлар ҳам белгилаб қўйилган бўлиб, уларда делегация аъзоларини Олимпия объектлари ва машғулот ҳудудларидаги ҳаракатларини чеклашга қаратилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!