Россия терма жамоаси аъзосига Ла Лига грандлари жиддий қизиқиб қолишди

Москванинг ЦСКА клуби ҳамда Россия терма жамоаси ҳимоячиси Марио Фернандес Испания грандларининг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда sport24.ru сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра асли бразилиялик бўлган 27 ёшли футболчини "Атлетико" ва "Вильярреал" клублари ўз сафида кўришмоқчи. Москваликлар эса уни 25 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фернандесга Италиянинг “Наполи” клуби жиддий таклиф билан мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!