Россиялик боксчилар Олимпия ўйинларида боксни сақлаб қолишни сўраб ХОКга мурожаат қилишди
Россиялик боксчилар Халқаро Олимпия қўмитасига (ХОК) бокс спорт турини Олимпия ўйинларида сақлаб қолишни сўраб мурожаат қилишди. Бу ҳақда Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев журналистларга маълум қилган.
Шанба куни Кремлев Европа бокс конфедерциясига (EUBC) вице-президент этиб тайинланди. Шунингдек, у Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) ижроия қўмитасига киради.
– Биз ХОКга Олимпия ўйинларида ғолиб чиққан ўзимизнинг чемпионлар имзолари билан боксни Олимпия ўйинлари дастурида олиб қолишни сўрадик. AIBA ХОКнинг барча саволларига жавоб қайтарди. Энди биз шаффофлик тизимида ва биргаликда ишлашимиз керак, – дейди Кремлев.
Аввалроқ ХОК боксни AIBA билан муносабатлари текширувлари охирига етгунига қадар 2020 йилги Токио Олимпиадаси дастурига киритмасликни маълум қилган эди. ХОК AIBA ҳаракатларини текшириш бўйича махсус қўмита тузган эди.
Фикрлар