Саида Маҳмудова 34 ёшда!
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова бугун 34 ёшга тўлди.
Ушбу муносабат билан Саида Маҳмудовани Sports.uz интернет портали ходимлари ва мухлислар муборакбот этади.
Маълумот учун: Саида Маҳмудова тўққиз ёшидан стол тенниси билан шуғулланган. Кўп маротаба Ўзбекистон чемпиони, Универсиада мусобақалари ғолиби бўлган. 1998 йили Жаҳон ўсмирлар ўйинларида учинчи ўринни эгаллаган. Икки марта ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган. Сиена шаҳрининг “Либертас Сиена” жамоаси таркибида Италия чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритган.
У мураббия сифатида Республика олий спорт маҳорати мактабида ёш спортчиларга стол тенниси сирларини ўргатган.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида Саида Маҳмудова мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ишига қўшган ҳиссаси, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, соғлом турмуш тарзи тамойиллари руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Айни дамда у турмуш ўртоғи собиқ боксчи Дилшод Маҳмудов билан биргаликда Билол ва Робия исмли фарзандларини тарбияламоқда.
Фикрлар