Самбочиларимиз ҳозирча жаҳон чемпионатида иккита кумуш медални қўлга киритди
Бухарестда (Руминия) самбо бўйича жаҳон чемпионати-2018 мусобақаси давом этмоқда.
Кеча ўтказилган беллашувларда вакилларимиз терма жамоамиз ҳисобига иккита медални қўшиб қўйишди.
Аёллар ўртасидаги мусобақаларда Нодира Гулова финалга етиб келиб, ҳал қилувчи баҳсда россиялик Мария Молчановага имкониятни бой бериб қўйди ва турнирнинг кумуш медали билан тақдирланди.
Шунингдек, жанговар самбо йўналишида +100 кг вазнда спортчилар иштирокида кечган қарама-қаршиликларда Ҳакимжон Исмоилов финалда россиялик Валентин Молдовсковга ютқазиб қўйди ва жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди.
Бугун мусобақанинг сўнгги кунида Давлатжон Ҳамроев (62 кг), Муҳаммаднозим Шукуров (82 кг), жанговар самбо бўйича Ислом Шукуров (52 кг), Улуғбек Ҳакимов (68 кг) ва Бекзод Нурматов (-90 кг) баҳсларга киришади.
Фикрлар