Санти Касорла деярли 2 йиллик танаффусдан сўнг илк бор майдонга тушди
Жорий ёзги трансферлар даврида Лондоннинг “Арсенал” клубидан "Вильярреал"га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Санти Касорла 636 кунлик танаффусдан сўнг илк бор майдонга тушди.
AS нашри тарқатган хабарга қараганда 33 ёшли футболчи "Эркулес"га (1:1) қарши ўтказилган назорат баҳсида захирадан майдонга туширилган.
Эслатиб ўтиш лозимки, Касорла сўнгги бор 2016 йилда майдонга тушган ва шундан сўнг сурункали жароҳатар оқибатида у бирор марта ҳам майдонга туша олмай келаётган эди.
Фикрлар