Сардор Азмун еврокубокларда энг кўп гол урган эронлик футболчига айланди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳужумчиси Сардор Азмун кеча “Фенербахче”га (3:1) қарши бўлиб ўтган Европа лигаси 1/16 финал жавоб баҳсида дубль қайд этди.

Шу тариқа 24 ёшли эронлик футболчи еврокубокларда киритган голлари сонини 8тага етказиб олди. Эътиборлиси, Азмун бу борада афсонавий Али Даини ортда қолдирди ва еврокубокларда энг кўп гол урган эронлик футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Али Даи фаолияти давомида "Арминия", "Бавария" ва "Герта" каби Европа клубларида тўп сурган ҳамда еврокубокларда 6та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!