Сарри: Куртуа, Азар ва Виллиан жамоани тарк этмаслигига ишончим комил

TIGGO 2 PRO

Лондоннинг "Челси" клуби янги бош мураббийи Маурицио Сарри дарвозабон Тибо Куртуа, ярим ҳимоячилар Эден Азар ҳамда Виллианнинг келажадаги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Куртуа, Азар ва Виллиан каби футболчилар жамоамизда борлигидан хурсандман. Аммо уларнинг келажаги менинг қўлимда эмас. 
Воқеалар ривожини кутишимиз даркор. Ишончим комил улар жамоани тарк этишмайди, 
- дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтиради The Telegraph нашри.

Маълумот учун, Куртуага "Реал Мадрид" клуби, Виллианга "Барселона", Эден Азарга эса Испаниянинг иккала гранд клублари томонидан қизиқиш билдирилаётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!