"Севилья" Ла Лигада 17 йил муқаддам “Депортиво” томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади
Хабарингиз бор "Севилья" кеча Ла Лиганинг 13-турида "Вальядолид"ни (1:0) кичик ҳисобда енгиб мусобақа пешқадамлигини қўлга олган эди.
Эътиборлиси, андалусияликлар ҳисобида бор йўғи 26 очко мавжуд. Opta нашри тарқатган хабарга кўра бу Ла Лиганинг 13та тур якунларига кўра энг кам очко билан пешқадамлик қилиш бўйича XXI асрдаги рекорднинг такрорланиши бўлди.
Сўнгги бор бундай кам очко билан 2001/02 йилги мавсумда “Депортиво” клуби пешқадамлик қилган эди.
Фикрлар