"Севилья" бош мураббийи: Мессини қандай тўхтатиб қолишни билмадик

"Севилья" клуби бош мураббийи Пабло Мачин кеча "Барселона"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. У ўз сўзида давомида хет-трик қайд этган рақиб ҳужумчиси Лионель Мессини алоҳида тилга олиб ўтди.

“Биз дунёнинг энг зўр футболчисини қандай тўхтатиб қолишни билмадик. Месси бизга қарши ўйинларда жуда юқори кайфиятда ҳаракат қилади. Уни тўхтатиб қолиш имконсиз.

“Барселона”га қарши ўйнаш учун 100 фоиз кучни ишга солиш керак. Биз ҳужумкор ўйнадик, аммо бу бизга қарши хизмат қилди. Чунки, ўйин сўнггида бизга бензин етишмай қолди”, - дейди Мачин.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйиндан сўнг “Барселона” ўз ҳисобидаги очколар сонини 57тага етказиб олди ва пешқадамликни янада мустаҳкамлади. “Севилья” эса 37 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!