"Севилья" қишда "Ливерпуль" футболчисини сотиб олмоқчи
"Ливерпуль" ҳимоячиси Альберто Морено фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда 26 ёшли испаниялик футболчига “Севилья” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Андалусияликлар 2014 йилга қадар жамоада тўп сурган ушбу тарбияланувчисини яна ортга қайтаришмоқчи.
Таъкидлаш керакки, Моренонинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига ва “Севилья” айнан шундан фойдаланиб уни қишда камроқ маблағ эвазига сотиб олмоқчи.
Фикрлар