"Севилья"га "Реал" дарвозабони керак
Серхио Рикони АПЛ клубига қўйиб юборган "Севилья" энди "Реал" дарвозабонига қизиқиш билдира бошлади.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра андалусияликлар Куртуа ва Луниннинг трансферидан сўнг жамоадан кетиши аниқ бўлган Кико Касильяни таркибга жалб этишмоқчи. Футболчининг ўзи бу таклифга розилигини билдирган. Унинг трансфери эса “Севилья”га тахминан 5-6 миллион еврога тушиши мумкин.
Маълумот учун, “Реал” Касильяни 2015 йил "Эспаньол"дан 6 миллион еврога сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида “қироллик клуби” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 50та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар