"Шальке" клуби Тедеско билан шартномасини узайтирди
"Шальке" клуби бош мураббий Доменико Тедеско билан шартномани узайтирди.
Клуб расмий веб-сайти хабар беришича, янги шартнома бўйича 32 ёшли мутахассис 2022 йилга қадар жамоада иш юритади.
- Бу ерда мен ўзимни ўз уйимдагидек ҳис этаман. "Шальке" билан бўлганимдан хурсандман, - деди Тедеско.
Маълумот учун, Доменико "Шальке"ни ўтган мавсум бошқаришни бошлади ва Германия чемпионатини иккинчи ўрин билан якунлади.
Фикрлар