Шарманда! "Манчестер Сити" футболчисидан даҳшатли симуляция (видео)

Мазкур учрашувнинг 23-дақиқасида "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси рақиб жарима майдони ичига кира туриб, ўзини майдонга ташлади. Венгриялик тажрибали ҳакам Виктор Кашшаи эса англиялик футболчининг симуляциясига ишониб, украиналиклар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса Габриэль Жезус голга айлантирди.

Дарвоза ортида турувчи ҳакам ҳам бу вазиятда симуляция қайд этмади. Такрорий лавҳалар эса ҳеч қандай контакт бўлмаганлигини ва Стерлинг ўзи онгли равишда майдонга йиқилганлигини кўрсатди.

Қуйидаги лавҳа орқали бунга ўзингиз амин бўлишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!