Шахмат олимпиадаси ғолибларига "Spark" автомобили ҳадя этилди (фото)
Уч нафар шахматчимиз "Президент совғаси" - Spark автомобили билан тақдирланди
Аввал хабар қилганимиздек, Туркияда бўлиб ўтган ўсмирлар шахмат олимпиадасида чемпион бўлиб қайтган спортчиларимиз ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди.
Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар "Президент совғаси" - Spark автомобили билан тақдирланишди. Миллий олимпия қўмитаси эса жамоа мураббийси Сайдали Йўлдошевни 15 миллион сўм билан мукофотлади.
Фикрлар