Шерали Жўраев: Жаҳон чемпионати кичкина мусобақа эмас

Шу кунларда Озарбайжон пойтахтида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда ва унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркиб билан иштирок этмоқда. Эътиборингизга мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз вакилларининг мусобақадн олдинги фикрларини ҳавола қилишда давом этамиз. Хусусан, -100 кг вазн тоифасида курашадиган Шерали Жўраев ЖЧ олдидан шундай дейди: 

"Жаҳон чемпионати кичкина мусобақа эмас. Унда дунёнинг барча мамлакатларидан етакчи полвонлар курашади. Шундай экан ҳар бир беллашувда бурилиш нуқтасини кўриш мумкин. Тайёгарликдан кўнгил тўқ ва омадимизни бериб турса, жаҳон чемпиони бўлиб келамиз".

Маълумот учун, қуръага кўра, Шерали Жўраев биринчи даврада эстониялик Григори Минаски билан рўбаро келади. Агар ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, кейинги даврада россиялик нияз Илясовга қарши татамига чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!