Шоҳжаҳон Эргашев 13 апрель куни рингга кўтарилади
Ads

Бокс бўйича профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16-0-0, КО14) ўзининг навбатдаги жангини 13 апрел куни навбатдаги жангини ўтказади.

Мазкур беллашув Атлантик Сити (Нью-Жерси штати, АҚШ)даги Boardwalk Hall аренасида ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирча 10 раунд бўлиши кутилаётган жангда Шоҳжаҳоннинг рақиби маълум эмас.

Бокс кечасининг асосий тўқнашувида мухлислар енгилмас боксчилар америкалик Кларесса Шилдс (8-0-0, КО2) ва германиялик Кристина Хаммер (24-0-0, КО14) ўртасидаги чемпионлик жангига гувоҳ бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги марта 15 феврал куни рингга кўтарилган ва унда америкалик енгилмас боксчи Майкл Фоксни (19-0-1, КО15) очколар бўйича мағлуб қилиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
LV Zohid
19/02/2019 17:52
Zo'r bolade shu Shoxjahon
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
19/02/2019 18:07
танийсизми?
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
19/02/2019 17:10
админла шахрам билан ҳам жанг ўтказармикин
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
19/02/2019 17:10
омад тилаймиз