Спаллетти Икарди ва Перишичнинг “Интер”даги тақдирига ойдинлик киритди
Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳужумчи чизиғи етакчилари – Мауро Икарди ва Иван Перишичларнинг жамоадаги келажаги борасида гапириб ўтди.
“Мен Иван билан гаплашдим, у чарчаган. Ҳозир таътилда дам олмоқда. Кейин эса биз билан йиғинга боради. У жамоадан кетиш нияти борлиги ҳақида айтмади. Ҳудди шунингдек Мауро ҳам. Қолаверса у билан шартномани узайтиришга яқин турибмиз. Бу деярли тасдиқланган. Бир сўз билан айтганда ушбу футболчилар “Интер”да қолиши шарт”, - дейди тажрибали мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади.
Фикрлар