Стэн Вавринканинг омадсиз кунлари давом этмоқда

Швейцариялик теннисчи Стэн Вавринка Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтаётган София очиқ мусобақасининг иккинчи даврасига чиқа олмади.

Стэн кутилмаганда турнирнинг илк босқичида руминиялик Мариуш Копилга 6:3, 6:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди "Sofia Open" турнирининг навбатдаги босқичида Копил болгариялик Александар Лазаров, ёки испаниялик Фернандо Вердаскога қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!