Стол теннисчиларимиз ЖЧда иштирок этишмоқда
Айни кунларда Швециянинг Халмштад шаҳрида стол тенниси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишяпти.
Ушбу спорт турининг қоидаларига кўра, терма жамоалар ўз дивизионларида ўринлар учун баҳс олиб боришади. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2-двизиондан жой олган бўлиб, бу тоифада Франция, Мексика, Хорватия, Колумбия, Греция, Бельгия, Аргентина, Туркия, Испания, Эрон каби номдор терма жамоалар ўрин олишган. Вакилаларимиз биринчи беллашувни Колумбия терма жамоасига қарши ўтказиб, баҳсни 3:1 ҳосибда ўз фойдаларига ҳал қилишди. Шундан сўнг французларга имконият бой берилган бўлса, учинчи қарама-қаршиликда Мексикаликларга ҳеч қандай имконият қолдирилмади. Бугун бўлиб ўтган учрашувда хорватиялик қизларнинг қўли баланд келди.
Йигитларимиз эса учинчи дивизиондан жой олишган бўлиб, гуруҳ босқичида мексикаликга 2:3 ҳисобида имконият бой берилганини инобатга олмаса, бошқа барча беллашувларни ғалаба билан якунлашди. Вакилларимиз энди кучли 50 таликка кириш учун баҳс олиб боришади. Бу йўлдаги илк рақиб Малайзия терма жамоаси бўлади.
Фикрлар