Суарес ЕЧЛнинг меҳмондаги ўйинларида 24 соатдан буён гол ура олмаяпти
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчис Луис Суарес УЕФА Чемпионлар лигасида омадсиз сериясини давом эттирмоқда.
Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра 31 ёшли уругвайлик футболчи ЕЧЛ доирасида сафарда ўтказилган ўйинларда деярли 24 соатдан буён гол ура олмаяпти. У сўнгги бор ушбу мусобақада сафар учрашувида 2015 йилнинг 16 сентябрида гол урган эди. Шундан буён Суресга меҳмонда гол уриш насиб қилмаяпти.
Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар