Суарес Ла Лиганинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Ла Лига ўтган октябрь ойининг энг яхши футболчисини эълон қилди.
Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра ушбу номга “Барселона” форварди Луис Суарес муносиб топилди.
Таъкидлаш керакки, 31 ёшли уругвайлик футболчи ўтган ой Ла Лигада жами 3та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. “Реал”га (5:1) қарши бўлиб ўтган эль-класикодаги хет- трик шулар жумласидандир.
Фикрлар