Суарес яна АПЛга қайтиши мумкин
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби "Барселона" форварди Луис Суаресга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Испан нашрларининг ёзишича “қизил иблислар” аллақачон 32 ёшли уругвайлик футболчининг трансфери борасида Каталония супер клуби билан алоқага чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, Суарес учун Англия премьер-лигаси бегона эмас. Боиси, у “Барселона”га кўчиб ўтгунича “Ливерпуль” сафида тўп сурган.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфери эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.