Танқидларга қарамасдан “Жирона” – “Барселона” учрашуви АҚШда ўтказилиши мумкин

Ла Лига президенти Хавьер Тебас январ ойида ўтказилиши режалаштирилган “Жирона” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги Испания чемпионати ўйиини Майамида бўлишига ишонмоқда. Ҳозирда ўйинларнинг АҚШда ўтказилиши ғоясига одамлар қаттиқ қаршилик қилишмоқда.

Шунингдек, бунга Ла Лиганинг бир қанча жамоалари, ФИФА, ва Испания футбол федерацияси ва испан футболчилари профессионал уюшмаси ҳам қарши.

Мен ҳеч насрани олдиндан қўрмайман, буни тахмин қилдим, – дея Тебаснинг сўзларини келтиради Cadena Ser нашри. – Аммо, албатта ўйин ташкил қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!