Тер Стеген: "Барса" тарк этиш ҳақида фикр олиб борганман

"Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Стеген жамоани тарк этиш борасида фикр юритгани ҳақида айтиб ўтди.

- Хаётимдаги ушбу вазиятни ҳеч қачон унутолмасам керак. Кўпроқ ўйин фаолиятига эга бўлишни истардим, бироқ Клаудио Браво билан рақобатлашиш жуда қийин эди.

Тан олишим керакки, хаётимда бир нимани ўзгартиришни хоҳлагандим. Шу давр мобайнида клуб менга: "Жамоада катта рольга эга эканлигимни ҳамда "Барса"ни тарк этмаслигимни таъкидлаб келишган".

Луис Энрике билан бу борада суҳбатлашганман. Аммо мураббий ҳам Бравонинг меҳнати ва натижаларидан қониқаётганди. Икки йилдан сўнг Энрике Бравонинг сотиб юборишга уларни кўндирганди, - дея тер Стегеннинг сўзларидан иқтибос келтиради Club Del Deportista нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!