Тезкор хабар! Луис Энрике Испания терма жамоасини бошқарадиган бўлди
“Барселона”, “Рома” ва “Сельта” каби клубларда фаолият олиб борган машҳур мутахассис Луис Энрике Испания терма жамоасини бошқарадиган бўлди.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра Испания футбол федерацияси 48 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзолайди ва айнан Энрике “қизил фурия”ни Евро-2020га олиб боради.
Эслатиб ўтиш лозимки, Фернандо Йерро ўз лавозимидан кетгач, ушбу ўринга Кике Санчес Флорес, Мичел ва Виктор Санчес каби мутахассисларнинг номзодлари ҳам кўриб чиқилаётган эди.
Фикрлар