The Sun: Моуриньо ПСЖни бошқариши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ устози Жозе Моуриньо ПСЖни бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 55 ёшли португалиялик мутахассис парижликлар президенти Носир аль-Хелаифи билан учрашган ва ўзаро ҳамкорлик масаласини муҳокама қилган.

Франция чемпиони ўзининг ҳозирги бош мураббийи Томас Тухель билан хайрлашмоқчи эмас. Бироқ, ПСЖ бу мавсум ҳам Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учраса, германиялик мутахассис ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.

Моуриньо эса бундай вазиятда жамоа бошқарувини ўз қўлига олишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк учрашув 12 февраль куни “Олд Траффорд”да, жавоб баҳси эса 6 март куни “Парк де Пренс”да бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!