"Торино"нинг асосий ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди

  • 30 август, 2018, 16:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Туриннинг "Торино" клуби ҳимоячиси Кристиан Ансальди узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи А Сериянинг ўтган турида “Интер”га қарши ўйинда тиззасидан жиддий жароҳат олган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра Ансальдининг соғайиши учун камида 1,5 ой вақт талаб этилади. Шундай қилиб у энди октябрь ойи ўрталаригача жамоасига ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!