Тошкентда юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир якунланди

Пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида юнон-рум кураши бўйича Лев Кац хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакатимиз спорт курашлари ассоциацияси томонидан 2003-2004 йилларда туғилган спортчилар ўртасида ўтказилган мусобақада вакилларимиз билан биргаликда Тожикистон ва Қозоғистондан келган ёш полвонлар 10 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди.

Халқаро турнирда полвонларимиздан Ифтиҳор Ўтбосаров, Илёс Абдуназаров, Қувончбек Яхшибоев, Диёр Бектўраев, Шерзод Муроджонов, Ҳусниддин Олимбоев, Исломжон Раҳматовлар ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!