Тошкентнинг "Торнадо" жамоаси "Қозоғистон опен"га жўнаб кетди

Жорий йилнинг 21-22-октябрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича "Қозоғистон опен" мусобақаси бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимиз шарафини Тошкентнинг "Торнадо" жамоаси ҳимоя қилади. Мусобақада Асроров Аҳрор, Сайдиев Қувондиқ ва Жалолов Жамолиддин бошчилигида 11 нафар спортчимиз даянга чиқадилар.

Кадетлар, болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтадиган мазкур турнирда иштирок этиш учун бугун терма жамоамиз аъзолари Олмаота шаҳрига жўнаб кетишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!