"Тоттенхэм" Дембеленинг Хитой клубига ўтганини эълон қилди
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Мусса Дембеле “шпорлар” сафини тарк этди ва Хитойга йўл олди.
Лондонликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 31 ёшли бельгиялик футболчи "Гуанчжоу Фули" клуби билан келишувга эришган. Ушбу трансфер эса тахминан 12 млн еврони ташкил қилган.
Маълумот учун, Дембеле “Тоттенхэм” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У жорий мавсум премьер-лигада 10та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар