"Тоттенхэм" Эриксен эвазига "Реал"дан қайси футболчиларни сўрамоқда?

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Реал" Мадрид билан йирик футболчи алмаштиришни амлша оширишлари мумкин. Бу ҳақда Transfermarketweb нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “шпорлар” ўзининг даниялик етакчиси Кристиан Эриксенни Мадридга қўйиб юбориш эвазига “қироллик клуби”дан Иско ёки Марко Асенсиодан бирини талаб қилишмоқда.

Маълумот учун, 26 ёшли Эриксен жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!