"Тоттенхэм" Эриксенга А Сериядан ўринбосар топди

  • 17 января, 2019, 16:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби жамоадан кетиши айтилаётган даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенга Италиядан муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Tecno

Агар "Реал" ва "Челси" каби грандлар кураш олиб бораётган Эриксен жамоадан кетса,  "шпорлар" унинг ўрнига "Наполи" хавбеки Петр Зелинскини олиб келишади. Бироқ, неаполликлар ҳам 24 ёшли польшалик футболчини қўйиб юборишмоқчи эмас, аксинча у билан келишувни узайтиришмоқчи. Унинг амалдаги шартномасига кўра товон пули 120 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Зелински “Наполи” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 119та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16та гол ва 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию