"Тоттенхэм" Жекони яна АПЛга қайтармоқчи

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби 1,5 ойга сафдан чиққан ҳужумчиси Харри Кейннинг ўрнига муносиб ўринбосар қидиришни давом эттирмоқда.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” бу борада “Рома” форварди Эдин Жеконинг хизматларига таянишмоқчи. Таъкидлаш керакки, 32 ёшли босниялик футболчи учун Англия премьер-лигаси у қадар бегона эмас. У ўз вақтида “Манчестер Сити” сафида бир неча мавсум тўп сурган.

Маълумот учун, Жеко жорий мавсум А Серияда жами 16та ўйинда иштирок этди ва 2та голга муаллифлик қилди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!