Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган учрашувда москваликлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.
ЦСКА 2006 йилдан буён 7 очко билан гуруҳда 4-ўринни олган дастлабки жамоа бўлди
Аммо "армиячилар"га мусобақанинг амалдаги ғолиби устидан қозонилган йирик ғалаба татимади. Боиси, "Виктория" "Рома"ни 2:1 ҳисобида енгиб, ўз очколари сонини 7 тага етказиб олди ва қўшима кўрсаткичлар туфайли гуруҳда 3-ўринни қўлга киритиб, Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шу тариқа ЦСКА сўнгги 12 йилда 7 очко билан гуруҳда сўнгги бўлган дастлабки жамоа бўлди. 2006 йилда Даниянинг "Копенгаген" клуби ҳам 7 очко билан квартетда сўнгги бўлган эди.
Ўшанда улар "Бенфика" (7), "Селтик" (9) ва "Манчестер Юнайтед" (12) жамоаларидан ортда қолишган эди.
Фикрлар